Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 18:52 Чоп этиш версияси

Музейлар ҳафталиги доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар, кўргазмалар ўтказилмоқда

Музейлар ҳафталиги доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар, кўргазмалар ўтказилмоқда Ўзбекистон давлат санъат музейида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган рангтасвирчи рассом Луйлин Яннинг “Истиқлол ижодкорлари” кўргазмаси ана шундай тадбирлардан биридир.

Санъатшунослар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, санъат ихлосмандлари таклиф этилган кўргазма очилишида музей директори В.Файзиева ва бошқалар рассом Луйлин Яннинг ижодида миллий анъаналар, қадриятлар, табиат манзаралари етакчи ўрин эгаллашини таъкидлади.

Л.Ян болалигидан расмлар чизишга иштиёқи баланд бўлган. Олий ўқув юртини бадиий графика йўналиши бўйича тамомлаган ёш рассом кейинчалик ўқитувчилик қилади. Талабаларга дарс бериши баробарида ўзи ҳам ижод билан шуғулланиб, турли кўргазмаларда фаол иштирок этади.

– Луйлин Ян бир муддат Самарқанд шаҳрида яшаб, ижод қилган, – дейди музей директори ўринбосари Н.Аҳмедова. – Бу ердаги тарихий ва меъморий обидаларга мафтун бўлган ижодкор шаҳар архитектураси ва гўзаллигига бағишлаб, қатор асарлар яратади.

Рассомнинг “Ҳақиқат”, “Баҳор”, “Ургут оқшоми”, “Дарёдаги куз”, “Қуёш ботиши”, “Куз куни кўлда”,“Самарқандлик қиз”, “Янги либосдаги қиз” каби асарлари санъатсеварларда катта таассурот қолдирмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
2 004






Все о погоде - Pogoda.uz