ЎзА Ўзбек

15.11.2012 15:05 Чоп этиш версияси

Музей фонди бойимоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат меҳнат ва шон-шуҳрат музейи таниқли мусаввирлар мўйқаламига мансуб асарлар билан бойитилмоқда.

Бунда музей билан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилгани муҳим омил бўлмоқда. Музей экспонатлари Оролбўйи халқларининг миллий анъана ва қадриятларига мансуб бўлган ноёб ашёлар билан ҳам бойиб бормоқда.

– Музейдан халқимизнинг маданий-маънавий меросига тааллуқли кўплаб экспонатлар жой олган, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассиси Гулбаҳор Изентаева. – Бу эса музейга ташриф буюрувчиларнинг бой тарихимиз, халқимиз турмуш тарзига оид билимларини янада бойитишга хизмат қилади.


ЎзА, А.Ортиқбоев
7 802