Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.05.2018 20:00 Чоп этиш версияси

Музбулоқ қишлоғида ҳам китоб байрами

Музбулоқ қишлоғида ҳам китоб байрами Жиззах шаҳрида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида ўтказилган китоб байрами тадбирлари туманларда давом этди. 

Бахмал тумани Музбулоқ қишлоғидаги 22-умумтаълим мактабида ўтказилган китоб байрамида ўқувчи ва ўқитувчилар, қишлоқ аҳолиси фаол иштирок этди.

5.JPG

– Қишлоғимиз одамлари китобга чанқоқ, – дейди мактаб директори И.Ғоипов. – Буни тадбирда ўқувчилар билан бирга ота-оналар ҳам катта қизиқиш билан иштирок этганида кўриш мумкин. Вилоят, туман марказларидан 80-100 километр масофада жойлашган қишлоғимизда ўтказилган китоб байрами барчамизга катта хурсандчилик бағишлади. Президентимизнинг китоб чоп этиш, китобхонликни ривожлантиришга қаратаётган эътибори, ушбу китоб байрами каби тадбирларнинг ўтказилиши олис қишлоқлар аҳолиси маънавиятини ўстиришда муҳим аҳамиятга эга.

Китоблар кўргазмаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, ахборот-ресурс маркази, нашриётлар вакиллари, ижодкорлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
5 391