ЎзА Ўзбек

08.08.2020 Чоп этиш версияси

Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмлари намойиши этилади

Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмлари намойиши этилади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмлари намойиш этилади, дея хабар бермоқда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Ахборот хизмати.

Унда ўзбек киносининг «янги тўлқинига» (1960–1970 йиллар) мансуб бўлган кинорежиссёрлар – Шуҳрат Аббосов, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Элёр Ишмуҳамедовларнинг ижодларидан намуналар тақдим этилиши кўзда тутилган.

Фильмлар Россия Федерацияси Давлат фильм фондида сақланаётган киноплёнкалардаги нусхаларидан олинади. Айни пайтда Республика кинофонди ДУК Россия Федерацияси Давлат кинофильм фонди билан ўзбек киносининг олтин меросига айланган Наби Раҳимовнинг «Тоҳир ва Зуҳра», Шуҳрат Аббосовнинг «Маҳаллада дув-дув гап», Қамара Камолованинг «Аччиқ данак», Мелис Абзаловнинг «Келинлар қўзғолони», Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон» фильмларини рақамлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.



6 916
ЎзА​