ЎзА Ўзбек

21.12.2019 Чоп этиш версияси

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияланади

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияланади.

Лицензия лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра 1- ва 2-тоифалар бўйича берилади.

Яъни объектнинг Республика ва маҳаллий аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси Mаданият вазирлигининг буйруғи билан белгиланади.

Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган муддатга берилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат қилган юридик шахсга лицензия объектларнинг тегишли тоифасида асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун берилади.

Қарор 20 декабрь санасидан кучга кирган.

5 162
ЎзА