ЎзА Ўзбек

01.12.2019 Чоп этиш версияси

“Минтақа олтин ғолиби” соврини билан ўзбекистонликлар тақдирланди

“Минтақа олтин ғолиби” соврини билан ўзбекистонликлар тақдирланди

Ёш ўзбек киноижодкорлари биринчи марта DigiCon6 Asia Awards 2019 фестивалининг совринларига эга бўлишга муваффақ бўлишди.

Аввал хабар берганимиздек, Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми танловнинг “Next Generation” номинациясида ғолиб деб топилди. Шунингдек, М. Асқаралиеванинг фильми 25 ёшгача бўлган осиёлик режиссёрларнинг ишлари орасида биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми эса фестивалнинг икки номинациясияни қўлга киритди. “Минтақа олтин ғолиби” соврини билан тақдирланди ва нуфузли фестивалнинг Гран-При совринидан кейинги ўринда турадиган совринга ҳам муносиб кўрилди. 

4 187
ЎзА