ЎзА Ўзбек

31.07.2020 Чоп этиш версияси

Миндонлик новвойчилар

Миндонлик новвойчилар

Нон – дастурхонимиз файзи. Самарқанд, Тошкент, Наманган, Қўқон, Марғилон нонларининг таърифи бутун дунёга машҳур. Қуёш парчаси янглиғ ялтираб турган нонларга қараб, бу неъматни яратган, қалб қўри, меҳри билан эл дастурхонига тортиқ этаётган касб эгаларига таҳсин айтасан.

Фарғона вилоятида ўзига хос новвойчилик мактабини яратган сулолалар кўп. Фарғона туманидаги Миндон қишлоғида новвойчилик анъаналарини муносиб давом эттириб, бу касбнинг ортидан рўзғор тебратаётган оилалар бунга мисол бўла олади. Бу ерда ўзига хос шаклга эга бўлган мазали нон ва патирлар тайёрлаш сирлари авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келмоқда. Мазкур қишлоқда истиқомат қиладиган Манзарбек Убайдуллаев оиласи ҳам машҳур новвойлар сулоласидан. Улар пиширган нонларни барча мамнунлик билан харид қилади.

– Новвойлик анча машаққатли, лекин жуда шарафли касб, - дейди Манзарбек – Эрта саҳарда туриб, нон тайёрлаш ва эл дастурхонига тортиқ қилишнинг ҳам ўз гашти бор. Болалигимдан новвойлик билан шуғулланиб келаман. Шу касбнинг орқасидан рўзғорим обод бўлди, фарзандларимнинг камолини кўряпман, орзу-ҳавасларим рўёбга чиқмоқда. Бугунги кунда ўғилларим касбимни давом эттириш борасида новвойчиликни ўргатиб келмоқдаман.

photo_2020-07-31_07-42-18.jpg

photo_2020-07-31_07-42-02.jpg

6 594
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА