Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.10.2017 20:23 Чоп этиш версияси

«Осиё уйи» деб номланган кўргазма ўзбек миллий қадриятлари ва анъаналари намойишига бағишланди

Опа-сингил Татьяна Ли ва Мария Ли-Софи тасвирий санъат оламининг сиру синоатига болалик чоғларидан ошно бўлган эди.

Аслида биргаликда ижод қилишнинг гашти ҳам ўзгача. Янги ғоялар, ютуқ ва камчиликларни бирга ҳис этиш ҳар томонлама юксалиш омилидир. Бу эса уларнинг мухлислар эътиборига ҳавола этган «Шажара», «Юрак қулфи», «Дуэт», «Лилар оиласи», «Тошкент: кеча, бугун ва эртага», «Графиканинг яралиши», «Монолог» каби кўргазмаларида янада яққол намоён бўлган.

«Осиё уйи» деб номланган навбатдаги кўргазмасини Татьяна Ли ва Мария Ли-Софи ўзбек миллий қадриятлари ва анъаналари намойишига бағишлади.

Пойтахтимиздаги «Bonum faktum» галереясида ташкил этилган мазкур кўргазмада сўз олганлар тасвирий санъат оламида ўз ўрнини эгаллаган Татьяна ва Мариянинг ижодий фаолиятида ҳаётий кузатишлар, ўзбек миллий удумлари ва табиат гўзаллигига мафтункорлик ранг-баранг асарлар яралишига асос бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

– Мен опа-сингиллар ижодини кўпдан буён кузатаман, – дейди рассом Б.Маҳкамов. – Улардаги тасвир объектлари бир хил бўлса-да, лекин нуқтаи назар, ёндашувда фарқ бор. Масалан, Татьяна ижодида эмоционал руҳ кучли бўлса, Марияда фантазия етакчилик қилади. Яна бир эътиборли жиҳати, бу ижодкорларнинг тасвирлаётган воқелигида амалий санъат намуналаридан илҳом олганини яққол сезиш мумкин.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 429






Все о погоде - Pogoda.uz