Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 12:23 Чоп этиш версияси

Миллат, чегара билмас восита

"Баҳор нафаси" халқаро санъат фестивали турли концертлар, маҳорат сабоқлари, ижодий учрашувларга бой бўлмоқда.

Мазкур фестиваль доирасида ҳамда Ўзбекистон ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваториясида "Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестрининг исроиллик мусиқачилар билан биргаликдаги концерти байрамона руҳда ўтказилди.

"Сўғдиёна" халқ чолғулари камер оркестри бадиий раҳбари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Феруза Абдураҳимова, Исроилнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кармела Шамир мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланишида ижтимоий-гуманитар, маданий-маърифий соҳалар ҳам алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

Мамлакатимизда халқаро миқёсда ўтказилаётган турли концертлар, санъат фестиваллари, бадиий, фотография кўргазмаларида исроиллик ижодкорлар фаол иштирок этади. Айни пайтда Ўзбекистон мусаввир ва ҳунармандлари, мусиқачилар мазкур мамлакатда ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларнинг доимий қатнашчисидир.

– Ушбу концерт мусиқа чиндан ҳам миллат, чегара танламас сеҳрли восита эканини яна бир карра намоён этди, – дейди санъатшунос Зулфия Муродова. – Халқларимиз мусиқа санъати оҳанглари кўтаринки тароналарда яққол намоён бўлди.

Концертда Ўзбекистон ва Исроил бастакорларининг сара намуналари, машҳур кинофильмлардаги куй-қўшиқлар ижро этилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 254






Все о погоде - Pogoda.uz