ЎзА Ўзбек

12.08.2019 Чоп этиш версияси

“Мен ҳам ҳунарманд бўламан”

“Мен ҳам ҳунарманд бўламан”

“Ҳунарманд” уюшмаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Нуробод туманининг Оқсой маҳалласидаги 5-мактабгача таълим муассасасида “Мен ҳам ҳунарманд бўламан” шиори остида тадбир ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Аҳмад Умаров ва ёш ҳунармандлар Ғулом Исаев, Фирдавс Сатторов ўзлари тайёрлаган бадиий ижод намуналари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий қўғирчоқларни болажонларга тақдим этди.

photo5370753421809920630.jpg

– Уюшмамиз ёшларда ҳунар ўрганиш кўникмасини шакллантириш мақсадида олис қишлоқларда мана шу лойиҳани амалга оширмоқда, –дейди “Ҳунарманд“ уюшмаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умид Ҳакимов. – Шунинг учун илк бор ташкил этилган мазкур тадбирни вилоят марказидан олис, тоғлар бағрида жойлашган Оқсой маҳалласидан бошладик. Мақсадимиз халқ амалий санъатининг қадимий анъаналарини ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш, уларда ҳунармандчиликка бўлган қизиқишни янада оширишдир.

Тадбирда 5-мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 50 нафарга яқин болага ҳунармандлар томонидан тайёрланган совғалар берилди.

2 827
А.ЙЎЛДОШЕВ, ЎзА