ЎзА Ўзбек

20.04.2019 21:01 Чоп этиш версияси

”Майсаранинг иши” фестивалига старт берди

”Майсаранинг иши” фестивалига старт берди

Пойтахтимизда ”Тошкент баҳори” V халқаро опера ва балет санъати фестивали бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, мазкур вазирлик ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, ”Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур фестивалга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ва ижодий ташкилотлар вакиллари, юртимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, санъат мухлислари таклиф этилди.

Спектакль опера ва балет санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, санъаткорларнинг бу йўналишда ўзаро мулоқоти учун имкониятни янада кенгайтириш, юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларни мумтоз санъатнинг бебаҳо намуналаридан баҳраманд этишни кўзлайди.

7.JPG

Фестивалнинг илк кунида Сулаймон Юдаковнинг машҳур ”Майсаранинг иши” операси намойиш этилди. Юртимиз мусиқий театр санъатида ўзига хос ўрин эгалловчи ушбу спектакль миллий комик операмизнинг илк намунасидир. Унинг либреттоси Ҳамзанинг шу номдаги асари асосига қурилгандир. Муҳаббат, садоқат, меҳр-вафонинг очкўзлик, тамагирлик, юзсизлик устидан ғалабаси тараннум этилган ушбу опера-спектаклда бош ролларни халқаро танловлар совриндорлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри яккахонлари Азиза Муҳамедова, Малика Норматова, Рустам Алимардонов каби артистлар ижро этди.

16.JPG

17.JPG

18.JPG

20.JPG

21.JPG

Н.Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
5 068