ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

Мардлик насмлари эсган Ватан бу

Мардлик насмлари эсган Ватан бу

Ҳарбийларнинг шукроналик туйғулари билан йўғрилган суҳбатлари.​

Ўзбекистон ПрезидентиОлий Мажлисга Мурожаатномасида юртимиз мудофаа салоҳиятини ошириш борасида алоҳида шундай деб таъкидлади:

“Мамлакатимизнинг конституциявий тузуми, суверентети, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш – барча ютуқларимизнинг бош гаровидир. Биринчидан, мамлакатимиз мудофаа саноати комплексини шакллантириш, ҳар қандай хавф – хатарга қарши доимо шай туришимиз лозим.

Мамлакат мудофаасини ҳарбий – иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ислоҳотларни мантиқий якунига етказиш керак”.

***

Фарғонада жойлашган Шарқий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган аскарлар, сержантлар, ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашиш жараёнида ҳарбийларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлардан дилингиз миннатдорлик туйғуси билан тўлади.

Фарғона ҳарбий госпиталида бўлиб, у ердаги мукаммал тиббий текширувларни амалга ошираётган лабаратория врачлари ва ҳамшираларининг фикрлари билан қизиқдик.

– Ҳарбий госпиталимиз Шарқий ҳарбий округда хизмат қилаётган аскарлар, сержантлар, офицерлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда нафақадаги ҳарбийларимизга беминнат тиббий ёрдам кўрсатади. Аввало, шундай замонавий тиббиёт масканида ишлаётганимиздан миннадормиз. Ҳаммага маълумки, тўғри диагностка тиббиётда муваффақиятнинг гарови. Кейинги икки йил ичида янги бино ишга тушди. Тиббий лабараториямизга энг замонавий жиҳозлар ва ускуналар келтириб ўрнатилди. Кенг ва ёруғ хоналарда саломатлиги тикланаётган ҳарбийлардан ҳар куни “Раҳмат сизларга, яхши ҳам сизлар борсизлар. Мана, тузалиб яна ўз сафимга қайтмоқдаман. Рости тобим қочганида руҳим тушиб кетди. Наҳотки, энди ҳарбий хизматга ярамай қолсам аҳволим нима кечади, деб ўйладим. Чунки, мен ҳарбий хизматсиз яшай олмайман. Аввало тўғри ташхис қўйган лабаратория тиббий хизмат ходимларига самимий ташаккурлар айтаман” , “ Раҳамат сизларга касалликни ўз вақтида аниқлаганингиз учун!”, “қўлингиз дард кўрмасин!” каби миннадорчилик сўзларини эшитамиз.

Бундай дил изҳорлари бизни янада бор билимимизни, истеъдодимизни кучга солиб ишлашга ундайди, – деди биз билан суҳбатда Фарғона ҳарбий госпитали лабаратория бўлими мудири, қуролли Кучлар хизматчиси, олий тоифали шифокор Наргиза Абдуназарова.

Бугунги кун ҳарбийларининг руҳан ва жисмонан бақувват, маънавий баркамолдирлар. Оила энг муқаддас маскан. Албатта ҳарбийнинг оиласи тинч ва тўкин бўлиши керак.

Муҳтарам Президентимизнинг аҳоли турмиш шароитини яхшилаш,уни муносиб турар жой билан таъминлаш борасидаги ғамхўрликларидан баҳраманд бўлаётган ҳарбийларнинг оилаларида бахтиёр ҳаёт ҳукумрон.

48982 ҳарбий қисм сержанти Тоҳиржон Туляевга Фарғона шаҳридан уч хонали уй берилди. Турмиш ўртоғи Хуршидаой билан уч нафар фарзандни тарбиялаётган бу навқирон йигитнинг қувончи чексиз.

“Ниҳоятда чиройли, кенг ва шинам хоналардан иборат уйда фарзандларинг шодон яшаётганини кўриш қандай бахт.

– Биз ҳарбийларнинг қурилиш қилишга вақтимиз йўқ.Аслида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманиданман. ҳар доим Каттақўрғонга борганимда кекса онажоним “ Болаларингга қачон уй – жой қурасан?” деб сўрардилар. Бизга уй берилганда онажонимга айтмадик, келганда кутилмаган совға қиламиз дедик ва уни Фарғонага олиб келиб “Мана онажон набираларингизга уй берилди” дедим. Онам уйимизни роса томоша қилдилар. қўшнилар билан танишди. Уйимиз атрофидаги гулзорлар, болалар майдончаси, дўконлар билан танишди.Фарзандларим ўқийдиган мактабга бориб ўқитувчилари билан суҳбатлашдилар. Уйга келиб хурсанчилигидан кўзда ёш билан ҳаммамизни узундан – узоқ дуо қилдилар. ҳарбий учун оиласини, рафиқасини айниқса онажонисини хурсанд кўришдан ортиқ бахт борми, – дейди Тоҳиржон Туляев.

52788 ҳарбий қисм кичик сержанти Азимжон Рахимовнинг ўғли Анваржон Уринбоев ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини республикамиз ОТМларига ўқишга кириши мумкинлиги ҳақидаги квотадан фойдаланди. 

– Турмиш ўртоғимнинг ҳарбий эканидан фахрланаман. Мана ўғлим Анваржон ҳарбийларнинг фарзандларига берилган имтиёздан фойдаланиб. Гулистон давлат университетига гранд асосида талабаликка қабул қилинди. қизимиз Сарвиноз эса Марғилон шаҳридаги банк коллежининг 3-босқичида таҳсил олмоқда. Насиб бўлса уни ҳам Молия институтига киритиш ниятимиз бор. Ҳарбийларнинг ўзларига яратилган имкониятларнинг саноғи йўқ. ҳатто фарзандларининг келажагини таъминлаётган бундай Ватанга содиқ хизмат қилаётган ҳарбий оила бекаларининг бир эканлигим менинг бахтим, – деди Азимжон Рахимовнинг турмиш ўртоғи Захрохон Рахимова.

01041 ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Сарварбек Қурбонов ҳарбийдаги ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳақида тўлқинланиб шундай деди:

– Ҳозирги кунда қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга ОТМ муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома олиши мақсадида тест синовлари топшириб, хизматдан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун банк томонидан имтиёзли кредит берилмоқда. Мен ҳам бундай шарафли имконият эгаси бўлиш учун тест имтиҳонларини топширдим ва қисм командирининг сертификатига эга бўлдим. Бу сертификат билан келажакда ўзим қизиққан ОТМ муассасига ўқишга кираман.Бу ҳужжат банкдан кам фоизли кредит олиб тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишимга кафолат беради.

***

Ҳарбийларнинг шукроналик туйғулари билан йўғрилган суҳбатларини тинглар экансан атрофингда баҳорий илиқлик, наҳорий тиниқликни сезасан.

Ҳа,ҳар биримиз муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Бош Қўмондонининг шу йил Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасининг ҳар бир сатрида нурли келажакнинг ҳам бугуннинг ҳам бахт харитасини кўрдик.

Мурожаатноманинг ҳар бир бандида Ватанга садоқат, миллатга муҳаббат, она тупроққа жон ила пайванд,адлу адолат ва мардлик насмлари уфуриб турибди. Бу мардлик насмлари бизга ота мерос, бобо меросдир.

***

Шу тинчликни асранг Сиздан илтимос,

Уйда қалдирғочдек кутган болалар,

Йўлингизга термулган ўйчан келинчак,

Онангиз бомдодда йиғлаб сўраган,

Илтижолар ҳаққи асранг илтимос.

Шу тинчликни асранг Сиздан илтимос,

Сиз борсиз кечалар сут каби оппоқ,

Юрак боғларида очилади гул,

Минг шукур ўзбекман – дейди,энтикиб,

Ҳар кун тўйдан чиқиб, тўйга борган эл,

Пок дуолар ҳаққи асранг илтимос.

Тошкент-дур, Наманган боғлари жаннат,

Андижон, Фарғона беҳиштга монанд,

Хоразм,Бухоро,доно Самарқанд,

Жиззах учун асранг,Навоий учун,

Қорақалпоқдаги Элликқалъалар,

Гўзал қашқадарё, гул Сурхондарё,

Сирдарёлар ҳаққи асранг илтимос.

Шу тинчликни асранг Сиздан илтимос,

Навоийдан қолган нурли сатрлар,

қалбимни ёритган сирли сатрлар,

Паҳлавон Маҳмуддан пирли сатрлар,

Ҳувайдолар ҳаққи асранг илтимос.

Шу тинчликни асранг Сиздан илтимос,

Етти иқлим келиб бошин ургувчи,

Ҳайратдан майсалар тошни ёргувчи,

Яратганга яқин- яқин боргувчи,

Муқаддас, муборак зиёратгоҳлар,

Авлиёлар ҳаққи асранг илтимос.

Шу тинчликни асранг сиздан илтимос,

Нохосда ловуллаб ёнди дафтарим,

Мен ғам кўп йиғладим, мен ҳам дил ярим,

Акамсиз,укамсиз,жоним,жигарим,

Дерлар: Асралганни асрайди тангрим,

Қодир худо ҳаққи асранг илтимос,

Шу тинчликни асранг Сиздан илтимос.

Зулфия Мўминова,
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси,
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси

6 451
ЎзА