Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 14:22 Чоп этиш версияси

Мўйқаламда Самарқанд тасвири

Мўйқаламда Самарқанд тасвири Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Григорий Ульконинг "Самарқандия” деб номланган ретроспектив кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Ф.Обиджонова, Ўзбекистон халқ рассоми В.Бурмакин, Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю.Савченко ва бошқалар ўзининг серқирра ижоди билан тасвирий санъат тарихида ўчмас из қолдирган Григорий Ульконинг асарлари санъат аҳли, хусусан, бу йўналишда изланаётган ёшларнинг ижодий фаолияти ва ўз услубига эга бўлишида муҳим манба бўлиб хизмат қилаётгани хусусида сўз юритди.

9.JPG

Кўргазмага қўйилган асарларда Самарқанд шаҳрига, унинг тарихига бўлган ҳавас ва меҳрни кўриш мумкин. “Шоҳи Зинда”, “Бибихоним”, "Афросиёб", "Самарқанд. Ой", "Самарқандда тонг", "Шердор", "Регистон" каби чизмалардаги жозибадан мусаввирнинг ички туйғуларини сезиш қийин эмас. Икки юздан ортиқ асарни ташкил этган экспозицияда портретлар, манзаралар, акварель намуналар, фотолар, монументал лойиҳалар эскизлари, хат ва матнлар мавжуд. Шунингдек, Бухоро обидалари, Орол кўринишлари, олам, макон ва вақтнинг рассом мўйқаламидаги фалсафаси билан ҳам ретроспектив намойишда танишасиз.

– Экспозиция дирекция фонди ва рассомнинг оилавий архивидан олинган, – дейди Бадиий кўргазмалар дирекцияси илмий ходими Д.Усмонова. – Асарларни жойлаштириш, уларнинг яратилиш тарихини ўрганишда Григорий Ульконинг фарзандлари, яқинлари ва дўстлари билан бирга ишладик. Эътиборли жиҳати, кўргазманинг мавзуси жуда бой ва қизиқарли. Бу эса томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 297






Все о погоде - Pogoda.uz