ЎзА Ўзбек

28.09.2018 Чоп этиш версияси

Лувр Музейи мутахассислари Ўзбекистонда

Лувр Музейи мутахассислари Ўзбекистонда

Жорий йилнинг 19 сентябрдан 28 сентябрга қадар нуфузли Лувр Музейи мутахассислари Ўзбекистонда бўлди. Делегацияга Ислом санъати департаменти директори – Яник Линц бошчилик қилди. 

photo5287561421409855930.jpg

Ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон мутахассислари билан ҳамкорликда кузатув олиб бориш, 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган "Ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар" кўргазмаси учун Ўзбекистон музейларидан танланган экспонатлар бўйича мутахассислар фикрини ўрганиш. 

photo5287561421409855934.jpg

Эслатиб ўтамиз, бу француз делегациясининг мазкур кўргазма бўйича иккинчи ташрифи бўлиб, биринчи ташриф шу йилнинг май ойида бўлиб ўтган эди. 

Ташриф давомида мутахассислар Ўзбекистон Давлат тарихи музейи, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Абу Райҳон ал-Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Самарқанд тарихи музейи, Бухоро давлат меъморий-санъат музейи-қўриқхонаси, "Муйи Муборак" мадрасаси каби яна бир қанча жойларга ташриф буюрди.

– Ўзбекистон маданий меросининг Лувр Музейида бўлиб ўтадиган кўргазмаси – бу бизнинг юртимизнинг бой меросини дунёга намоён қилиш учун ноёб имкон, – дейди Санъат ва маданият Фондининг директори ўринбосари Гаянэ Умерова. – Фонднинг иши ушбу кўргазмани ташкил этиш билан чегараланиб қолмайди. Биз Лувр билан биргаликда Ўзбекистонда музей экспонатларининг консервацияси ва реставрация бўйича мобиль лаборатория яратиш, шунингдек, "Экол де Лувр" мактаби билан биргаликда музей мутахассислари ва санъатшунослари малакасини ошириш бўйича бир нечта маъруза ва амалий семинарлар ташкиллаштириш устида ишламоқдамиз.

6 934
Инобат Аҳатова, ЎзА​​