Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2012 16:59 Чоп этиш версияси

Корея хаттотлик санъати кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академиясида “Корея хаттотлик санъатининг жозибадор дунёси” мавзуида кўргазма очилди.

Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллигига бағишланган мазкур тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чон Дэ Ван Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда бўлгани каби маданият ва санъат йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Хаттотлик – ноёб санъат турларидан. Кореянинг ЮНЕСКО меросининг бутунжаҳон рўйхатига киритилган “Хангиль” алифбоси ана шундай ноёб санъат турларидан.

Ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мазкур кўргазмада кореялик машҳур хаттотлар Чон Вон Сик, Ку Жа Сон, Ким Жин Ённинг бир юз саксонга яқин асари намойиш этилмоқда.


ЎзА, Мадина Умарова, Сарвар Ўрмонов (сурат)
11 533