ЎзА Ўзбек

25.12.2018 18:41 Чоп этиш версияси

Китобхонлар учун Янги йил туҳфаси

Янги йил байрами арафасида юртимиз китобхонларига “Академнашр” нашриёти томонидан ажойиб совға тақдим этилди.

photo5264717933471443640as.jpg
“1 йилга 1 назар” деб номланган тўпламдан “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарида 2018 йилда чоп этилган турли жанрдаги таҳлилий ва долзарб мавзудаги мақолалар, жамиятни қийнаётган муаммолар акс этган, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари ижросига бағишланган материаллар ўрин олган. 

Ўтаётган 2018 йилда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий ҳаётида жуда кўп янгилик ва ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Жамият қайноқ хабарлар билан тўлиб-тошди, сўз эркинлиги дадиллашди. Оммавий ахборот воситаларида таҳлилий материаллар кўпайди, соғлом рақобат шаклланди. Энг муҳими, жамият матбуот, ОАВ ва сўз эркинлигига жуда катта эҳтиёжи борлигини ҳис эта бошлади. 

Бу жараёнлар “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Нашр жамоаси якунланаётган йилда кўп гап айтишга чоғланган эди, бироқ ҳаммасини ҳам айтишга улгурмади. Айтишга улгурганлари эса мана шу тўпламдан ўрин олган. Қисқача айтганда, ушбу тўпламни таҳририят жамоасининг ўзига хос йиллик ижодий сарҳисоби ҳам дейиш мумкин. 

Тўплам кенг жамоатчилик, газетхонлар, касаба уюшмалари аъзолари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг журналистика факультети ўқитувчи ва талабаларига мўлжалланган. 



Отабек Эшмаматов, ЎзА
2 872