ЎзА Ўзбек

02.07.2020 Чоп этиш версияси

Китоб жавонингизга

Китоб жавонингизга
«Сўзнинг яхшиси – қисқадир»

Ҳазрат Алишер Навоийнинг дурдона асарларидан бири бўлмиш «Назм ул-жавоҳир» илк бор форс (тожик) тилига таржима қилиниб, ўқувчиларга тақдим этилди. Тўхтамиш Тўхтаев томонидан маҳорат ила ўгирилган ушбу китоб Ҳазрат Али 266 ҳикматининг шеърий талқини бўлиб, ахлоқий ва тарбиявий панду ҳикматлардан иборат. Ундан асарнинг изоҳлари ва Ҳазрати Али ҳикматларининг таржималари ҳам ўрин олган.

Китобда қайд этилишича, сўзнинг яхшиси – қисқадир. Яхши ҳамсуҳбат – ғаниматдир. Илмнинг мартабаси барча мартабалардан улуғдир. Кишининг босиқлиги ақлининг нишонидир. Ёмонликка яқин бўлган иш – ёмон ишдир. Эътиқод орқали қозонилган ғалаба – ҳақиқий ғалабадир...

Асар адабиёт ва маърифат аҳли, умуман, ҳақиқий шеър ва ҳикмат ихлосмандларига маъқул ва манзур бўлади, деган умиддамиз.

«Қашқадарё адиблари»

Табиат ижодкор учун – илҳом манбаи. Бепоён кенгликлар, ям-яшил қир-адирлар, шарқироқ дарёю сойлар, осмонўпар довонлар – буларнинг бари инсонга ўзгача завқу шавқ бағишлайди. Туйғуларни оловлантиради. Қалб торини чертади.

Қашқадарё замини кўплаб шоиру ёзувчиларга бешик бўлишининг боиси шунда! Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Бойназар Йўлдошев ушбу воҳада камол топган забардаст ижодкор ҳақидаги адабий портретларни «Қашқадарё адиблари» номли китобга жамлабди. Ушбу тўпламдан Қашқадарё вилоятидан етишиб чиққан таниқли ёзувчилар, публицистлар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар ўрин олган. Уларнинг асарларида илгари сурилган муҳим мавзу ва ғоялар, образлар бадиий-эстетик таҳлил қилинган.

32637c44-b14f-4a2c-ba04-6b6ea660e1b0.jpg

5 332
Шоҳрух БОТИРОВ, ЎзА