Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 19:46 Чоп этиш версияси

Китоб – энг яқин дўст

Бутун инсоният тараққиётида мутафаккирлар муҳим ўрин тутган. Барча буюк шахслар, олимлар, адиблар ўз ижоди ва тинимсиз меҳнати билан жаҳон цивилизацияси ривожи, оддий китобхон қалбида мутолаа маданияти ва юксак маънавиятни шакллантиришга улкан ҳисса қўшган.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижроси доирасида Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ходимлари "Бирга ўқиймиз" лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, мактаб ёшидаги болаларга хорижий тилларни ўргатишни янада такомиллаштириш, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш, уларни кутубхоналарга жалб қилишдан иборат.

"Бирга ўқиймиз" қўшма лойиҳаси доирасида инглиз ва немис филологияси факультетларининг лойиҳада иштирок этадиган учинчи курс талабалари учун таништирув семинар машғулотлари ўтказилди. Уларда талабалар чет тилини ўқитиш бўйича "Story telling" инновацион методикаси билан таништирилди.

Лойиҳада белгиланган тадбирлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг тегишли кафедралари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Британия Кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти ҳамда ҳамкор умумтаълим мактаблари билан биргаликда ўтказилмоқда.

Виктория Лямкина, ЎзА
2 187






Все о погоде - Pogoda.uz