ЎзА Ўзбек

12.09.2018 18:10 Чоп этиш версияси

Хива рақс ихлосмандларини чорлайди!

Хива рақс ихлосмандларини чорлайди!
Шу йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Хива шаҳрида Халқаро «Рақс сеҳри» фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Маданият бошқармаси ва Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу фестиваль санъатга ихлосманд юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Фестиваль доирасида ўзбек миллий рақс санъатини дунё миқёсида тарғиб этиш, ёшлар ўртасида ва хориж санъат ихлосмандларида жозибадор миллий рақсимизга бўлган қизиқишни ошириш каби хайрли мақсадлар кўзланган.

Ушбу фестиваль нафис санъатимизни жаҳон ҳамжамиятига яна бир карра намоён этиши шубҳасиз. 

Фестиваль тафсилотларини сайтимиз орқали кузатиб боринг!

ЎзА
4 827