Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 20:24 Чоп этиш версияси

Хитойлик киночилар билан учрашув

Киночилар уйида Хитой Халқ Республикаси кинематографлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев ва бошқалар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар барча йўналишлар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Кинематография соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, ҳамкорликда қисқа метражли, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш, турли фестиваль ва маданий тадбирлар ўтказиш бўйича режалар белгилаб олинган.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда кинематография алоҳида ўрин тутади, – деди «China Film Promotion International» компанияси бош директори Гу Гуоцин. – Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда профессионал кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, соҳага замонавий техника ва технологияларни кенг жорий қилишга келишиб олдик. Келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликда дурдона киноасарлар яратиш ниятидамиз.

Учрашувда кино соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Севара Алижонова, ЎзА
8 263






Все о погоде - Pogoda.uz