ЎзА Ўзбек

01.10.2020 Чоп этиш версияси

Халқ таълими вазирлиги Uzcard компанияси ҳомийлигида фидоий ўқитувчиларни тақдирлади

Халқ таълими вазирлиги Uzcard компанияси ҳомийлигида фидоий ўқитувчиларни тақдирлади

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Uzcard компанияси тизимда рақамли таълимни ривожлантириш, мактаб ўқувчиларига қизиқарли бўлган электрон дастурларни бойитишда ўз меҳнатини аямай, изланган ва ҳамкорлик қилган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди.

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятда, ўзларингизни йўқотмай, таълимнинг узлуксизлигини таъминлашда катта ҳисса қўшдингиз. Бунинг учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз» дейди - Uzcard бош директори Дилшод Икромов.

Тадбир сўнгида, Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов интерактив виртуал таълимни ривожлантиришда контент яратишда ўз ҳиссасини қўшган ва амалий ёрдам кўрсатган бир қатор ўқитувчиларга Uzcard ҳомийлигидаги замонавий планшет ҳамда ташаккурномаларни топширди. «Келажакда таълим соҳасида янги лойиҳалар, янада мукаммал платформа ва дастурларни амалга татбиқ этишда кўмагингизга ишонамиз» дея, ўз сўзини якунлади вазир ўринбосари Рустам Каримжонов.

bbbb.PNG

5 941
Назокат Ражабова, ЎзА