ЎзА Ўзбек

29.11.2018 18:36 Чоп этиш версияси

Халқ шоири Термиз давлат университетида учрашув ўтказди

Халқ шоири Термиз давлат университетида учрашув ўтказди
Термиз давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саидов билан адабий учрашув бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, адабиёт мухлислари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларда Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтиришга қаратилаётган эьтибор ижодкорларни янги ғоя ва мақсадлар сари илҳомлантираётгани таъкидланди. 

Юртимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар барча соҳалар қаторида адабиёт ва санъатда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, китобларини бепул чоп этиш, уй-жой ва бошқа ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, рағбатлантириш борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар бунга яққол мисолдир. 

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси раиси мамлакатимизда юз бераётган янгиликлар ва уларни акс эттиришда шоир-ёзувчиларнинг ўрни, бугунги адабий муҳит ҳақида атрофлича фикр юритди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Янги шеърларидан намуналар ўқиди. 

Термиз давлат университети ахборот-ресурс марказига ва бир гуруҳ талабаларга турли китоблар совға қилинди. 

5.jpg


Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
2 809