ЎзА Ўзбек

21.02.2020 Чоп этиш версияси

“Касуми Кайкан” ассоциацияси томонидан китоблар тўплами тақдим этилди

“Касуми Кайкан” ассоциацияси томонидан китоблар тўплами тақдим этилди

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган Япония тадқиқотлар таҳлилий марказида “Касуми Кайкан” Ассоциацияси президенти профессор Йоритаке Мацудаира томонидан тақдим этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

“Касуми Кайкан” Ассоциацияси 1874 йилда ташкил этилган бўлиб, миллий ва халқаро миқёсда япон анъанавий маданияти ва санъатини тарғиб этиш, япон маданияти ва санъатига доир адабиётларни тақдим қилиш борасида халқаро ҳамкорлик фаолиятини ҳам олиб боради.

IMG_3526.JPG

Ассоциация томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети кутубхонасига, турли адабиётлардан ташкил топган 30 номдаги турли китоблар тақдим этилди.

IMG_3519.JPG

Япон тилини ўрганувчи талабалар Япония тарихи ва маданиятига оид адабиётларни қизиқиш билан ўрганадилар. Айниқса япон тилида иш юритиш, академик ёзув ва бизнес япон тили кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус адабиётлар талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

IMG_3530.JPG

Китоб инсонни маърифатга етаклайди. Тақдим этилган ҳар бир китоб нафақат япон тилини, балки япон халқи тарихи ва маданиятини ўрганишда ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

IMG_3567.JPG

photo_2020-02-21_14-10-02.jpg

2 908
ЎзА