Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2016 16:17 Чоп этиш версияси

Кўргазмада тарих нафаси

Кўргазмада тарих нафаси Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида "Ўзбекистон санъати усталари" ретроспектив кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда тасвирий санъатни ривожлантириш ва бу борадаги умрбоқий анъаналарни давом эттиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

"Бизнинг мерос" туркумида намойиш этилаётган кўргазмадан Т.Пирматов, Л.Салимжонова, А.Юнусов, А.Абраев, Н.Кашина, Д.Милеев, М.Новиков, Н.Банников, В.Нечаев, Н.Шуригин, Г.Чернухин каби рангтасвир ва ҳайкалтарошлик санъати усталарининг ижод намуналари ўрин олган.

– Биз ушбу асарларни катта қизиқиш билан томоша қилдик ва завқ олдик, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети талабаси Азиза Илёсхонова. – Уларда акс эттирилган халқимизнинг тарихи, миллий анъаналари, ҳаёти ва яшаш тарзи билан яқиндан танишдик.

Кўргазмада Т.Пирматовнинг "Тандир", "Хотира", "Куз", "Пилла", Л.Салимжонованинг "Хризантемалар", "Қизим портрети", Н.Кашинанинг “Бозорда”, “Эрта баҳорда”, “Ҳовлида”, В.Нечаевнинг "Этюд", "Тошкент" каби асарлари нафис ва ёрқинранг чизгилари, композицион жозибаси билан томошабинларда катта таассурот уйғотмоқда.

Бадиий кўргазмалар дирекциясининг тўплами, шахсий коллекциялар ва рассомлар архивидан олинган уч юзга яқин асар намойиши шу йилнинг 11 декабрига қадар давом этади.

Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
5 024