ЎзА Ўзбек

14.05.2019 15:56 Чоп этиш версияси

Кўнгил кўзин тўсмасин чиммат

Кўнгил кўзин тўсмасин чиммат

РАМАЗОН ТУҲФАСИ

Тутқичин тутқазар эшигин Жаннат,
Мусаффо булоғи зилолдир.
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад,
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир”

Яхшин умри ҳамиша ҳиммат,
Кимга “салом” бермоқ малолдир.
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад,
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир”

Қалб қаърини ёритиб қат-қат
Бир ҳовуч нур берган ҳилолдир
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад,
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир”

На меҳр бор на-да муҳаббат,
Ҳар дақиқ сония уволдир.
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад,
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир”

Бас кўзгуга боққил, эй бедард,
Яратган энг улуғ кулолдир.
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад,
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир”

Қайдин бино бўлдинг, эй, уммат,
Идрок юпун, тафаккур лолдир.
“Арабнинг яхшиси Муҳаммад
Ҳабашнинг яхшиси Билолдир.”

Кўнгил кўзин тўсмасин чиммат,
Худонинг уйига йўл олдир.
Башарнинг яхшиси Муҳаммад,
Нажот деб ҳайқирган Билолдир!


Аҳрор БАЙЗО,
Сирдарё

ЎзА
2 442