ЎзА Ўзбек

22.05.2018 17:31 Чоп этиш версияси

Кўҳна ва боқий Бухоро

Кўҳна ва боқий Бухоро Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоро қадимий ва бетакрор меъморий обидалари, боқий қадрият ва анъаналари, моҳир ҳунармандлари билан дунёга машҳур.

ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бу шаҳарни томоша қилиш учун ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқда.

2.JPG

Вилоятда 660 та моддий-маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, улар археология, архитектура ёдгорликлари, монументал санъат асарлари, меъморий ансамбллар ва бошқа диққатга сазовор жойлардир.

–Хорижлик меҳмонлар қадимий обидалар билан бирга, халқ амалий санъати усталари ва ҳунармандлар ижодига катта қизиқиш билдирмоқда, – дейди вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров. - Воҳада миллий ҳунармандчиликнинг равнақ топаётгани ҳамда сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифати юксалаётгани туризм салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

3.JPG

5.JPG

15.JPG

18.JPG

23.jpg


Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
5 753