ЎзА Ўзбек

01.12.2019 Чоп этиш версияси

Кўҳна Хиванинг яна бир халқаро эътирофи

Кўҳна Хиванинг яна бир халқаро эътирофи

Турк маданияти халқаро ташкилоти туркий халқларнинг умумий моддий маданий мероси ва ёдгорликларини сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга безавол етказишдек мақсадларни кўзлайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ташкил этилган ТУРКСОЙ ташкилоти доимий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданият пойтахти, деб эълон қилинди.

Хива жонажон Ўзбекистонимизнинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, бугунги кунгача ўз бетакрор тарихий қиёфасини сақлаб қолган. Ўзининг ноёб тарихий обидалари сабаб бу шаҳар жаҳоннинг турли чеккаларидан келган сайёҳларнинг меҳри ва эътиборини қозонган.

3 140
Н.Усмонова, ЎзА