ЎзА Ўзбек

08.05.2018 19:40 Чоп этиш версияси

Истеъдодли ёшлар маскани

Истеъдодли ёшлар маскани Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида 315 нафар ўғил-қиз тасвирий ва амалий санъат, фортепьяно, анъанавий хонандалик, рақс, театр санъати, созандалик, ҳайкалтарошлик каби йўналишларда сабоқ олмоқда.

Замонавий шароитларда истеъдоди чархланаётган ёшлар турли кўрик-танлов, фестиваль ва кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

4.jpg

5.jpg

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида санъат маскани жамоаси томонидан умумтаълим мактабларида мақом кечалари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар ўқувчиларда миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
10 902