ЎзА Ўзбек

28.11.2012 16:51 Чоп этиш версияси

Истеъдодлар сараланди

Бухорода Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан таъсис этилган “Ниҳол” мукофотига номзодлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 72 нафар йигит-қиз ўз истеъдодини намойиш этди.

Ушбу тадбир мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс, эстрада ва опера йўналишларида ижро маҳорати билан санъат мухлислари эътиборига тушган, ўз ижоди билан навқирон авлод вакилларини эзгуликка ундайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар этиб тарбиялашда фаоллик кўрсатаётган 17-25 ёшли иқтидор соҳибларини кашф этиш ва рағбатлантиришга қаратилган.

Танловда ёш ижодкорларнинг профессионал маҳорати, саҳна маданияти, ижро этган асарларининг бадиий савияси, мазмунан теран ва долзарблиги таниқли санъаткор ва мутахассислар томонидан баҳоланди.

Танловда Бухоро шаҳридан З.Санақулова, З.Ҳамроева, А.Олимбекова, когонлик Д.Қобилова, шофирконлик М.Ҳожиева ва Бухоро туманидан М.Самиева, ғиждувонлик Ж.Рамазонов ўз йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритди. Энди улар 2013 йилги “Ниҳол” мукофоти танловининг мамлакат босқичида иштирок этади.


ЎзА, Э.Ёдгоров
11 417