Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 19:22 Чоп этиш версияси

Исроиллик ижодкорлар туҳфаси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида бўлиб ўтаётган I халқаро балет санъати фестивали доирасида Исроилнинг «Vertigo dance company» замонавий рақс труппаси ижросида «One, one & one» ("Якка, якка ва якка...") спектакли намойиш қилинди.

Исроилнинг мазкур замонавий рақс ансамбли 1992 йилда ташкил этилган. Ансамбль дастлаб ушбу давлатдаги ижодий фестивалларда, кейинчалик эса жаҳон миқёсидаги фестиваль ва танловларда, йирик мусиқий тадбирларда муваффақиятли иштирок эта бошлаган.

– Тошкентда ўтаётган халқаро балет санъати фестивали ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун қулай имкониятдир, – дейди ушбу жамоанинг асосчиларидан бири Ноа хоним Вертхейм. – Бўлиб ўтаётган маҳорат сабоқларида ёшларингизнинг санъатга меҳри, ўрганиш, изланиш йўлида тиним билмаслиги сезилади. Ушбу театр мисолида юртингизда санъат ривожига кўрсатилаётган меҳр ва эътиборни ҳис этиш мумкин.

Исроиллик ижодкорлар томонидан тақдим этилган спектаклда инсоннинг руҳий дунёсидаги эврилишлар яккаю ягона мақсад – маънавий баркамоллик сари интилиши бетакрор рақслар воситасида акс эттирилган.

Назокат Усмонова, ЎзА
8 697