Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 16:06 Чоп этиш версияси

«Иснод» бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Иснод» бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда фильм ижодкорлари, санъатшунос олимлар, талаба-ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Фильм "Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган.

Одам савдоси асримизнинг глобал муаммоларидан. Кинокартинада содда қизларни алдаб, чет элларга сотиб юбориш ҳолатлари тележурналист Жамиланинг саъй-ҳаракатлари самарасида фош этилади. Фильм қаҳрамонлари тақдири ҳар биримизни, айниқса, ота-оналарни сергакликка чорлайди.

Сценарий муаллифи ҳамда постановкачи режиссёрлар – Рихсивой Муҳаммаджонов, Абдувоҳид Ғаниев. Фильмдаги асосий ролларни Дилноза Кубаева, Шоҳрух Ҳамдамов, Баҳора Арслонова, Шаҳзода Матчонова, Раъно Шодиева, Феруза Мустафоева ижро этган.

Тақдимотда иштирокчиларнинг саволларига ижодкорлар жавоб қайтарди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 961






Все о погоде - Pogoda.uz