ЎзА Ўзбек

12.08.2019 Чоп этиш версияси

Ислом динида аёлларнинг ўрни талқинига янгича ёндашув

Ислом динида аёлларнинг ўрни талқинига янгича ёндашув

13 август куни Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШнинг Стэнфорд университети маърузачиси бўлган ёш ватандошимиз – диншунослик ва Ўрта Осиё тарихи фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори Азиза Шоназарова иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтади.

Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказиладиган семинар-тренингда дунёда энг кенг тарқалган динлардан бири бўлган Исломда аёлларнинг тарихий ўрни, аёллар тўғрисидаги оятлар ва уларнинг талқинлари, ҳадисларда баён этилган аёлларнинг жамиятдаги ролига оид масалалар ҳақида фикр юритилади.

Азиза Шоназарованинг “Ислом динида аёлларнинг ўрни олималар нигоҳида“ мавзуидаги маърузаси тингланади.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, Стенфорд университети АҚШ инновацион олий мактаблар рейтингининг биринчи поғонасида туради.

5 024
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА