ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Қирғизистонлик ижодкорлар Манасда бўлди

Қирғизистонлик ижодкорлар Манасда бўлди

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғига Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси делегацияси ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” шиори остида қардош халқлар адабий ташкилотлари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмаси делегацияси Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида бўлишди.

Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмаси раиси Нурланбек Қаллибеков бошчилигидаги таниқли ёзувчи ва шоирлардан иборат делегатция аъзолари Жиззах вилояти ва Дўстлик тумани хокимликлари, вилоят қирғиз миллий маданият маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳамроҳлигида Манас қишлоғида аҳолининг турмуш маданияти билан танишдилар.

19.JPG

13.JPG

“Обод қишлоқ” дастури асосида мамлакатимизда дастлаб тажриба намуна сифатида қайтадан қурилган қишлоқда одамларнинг яшашлари учун яратилган қулайликлар меҳмонларда яхши таассурот қолдирди. 

Меҳмонлар қишлоқдаги “Айчурек” мактабгача таълим муассасаси, 5-умумтаълим мактабида фаолияти билан танишиб, тарбиячилар, ўқитувчилар, ўқувчилар билан суҳбатда бўлишди. Учрашувда делегатция томонидан муассасаларга қирғиз тилидаги бадиий китоблар совға қилинди.

Шундан сўнг “Манас” маданият саройида қишлоқ аҳли билан қирғизистонлик ижодкорларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда кейинги йилларда давлатларимиз раҳбарлари томонидан ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий дўстлиги, қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда катта ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Сўзга чиққанлар республикамизда барча миллат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши ва келгуси авлодларга мерос қолдириши учун зарур шароитлар яратилганига эътибор қаратди.

5.JPG

9.JPG

– Аввало Манас қишлоғининг ободлиги, бу ерда одамларнинг яшаши учун яратилган қулайликлар ҳавас қиларли эканлигини айтиб ўтиш керак, – дейди қирғизитонлик шоира К.Тожибоева. – Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда дўстлик ва ҳамкорлик янада ривожланиб бораётганидан беҳад мамнунмиз. Бугун Манас қишлоғида миллий, тарихий маданиятини, қадриятларини сақлаб келаётган миллатдошларимизнинг яшаш тарзи билан танишиб янада хурсанд бўлдик. 

Тадбирда қишлоқнинг “Маржон” миллий халқ ансамбли ўзининг катта концерт дастури билан учрашув иштирокчиларини йиғилганларни хушнуд этди.

5 601
Т. БЕКНАЗАРОВ. Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА