ЎзА Ўзбек

14.03.2019 11:59 Чоп этиш версияси

Инфо-тур иштирокчилари Чимбойда Бердақ ва Кунхўжа мажмуасига ташриф буюрди

Инфо-тур иштирокчилари Чимбойда Бердақ ва Кунхўжа мажмуасига ташриф буюрди

Бердақ ва Кунхўжа шоирларнинг қабри Чимбой туманидаги “Қорақум эшон” қабристонида жойлашган.

Меҳмонларни Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари Бахтжон Ҳабибуллаев ва Чимбой тумани ҳокими Пўлат Эшонов кутиб олди.

Чимбой туманида қорақалпоқ халқининг буюк фарзандлари Бердақ ва Кунхўжа шоирларга атаб барпо этилган рамзий қабр ва меъмориал музейга ташриф буюраётган сайёҳларда катта таассурот қолмоқда.

photo5210675236159204339.jpg

Бердақ ва Кунхўжа шоирларнинг қабри Чимбой туманидаги “Қорақум эшон” қабристонида жойлашган. Бу даргоҳ Нукус шаҳридан 120 километр узоқликда жойлашган бўлиб, 3,5 – 4 гектар майдонни эгаллаган.

Атрофга боқсангиз,сув танқис, ерда шўрланиш кучли. Аммо бу қутлуғ масканда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган, шўр ерга чидамли дарахтлар ўтқазилган.

– Қутлуғ даргоҳга ҳар йили хориждан кўплаб сайёҳлар ташриф буюради. Ҳудудимиздаги муқаддас қадамжолар нафақат республикамиз, балки бутун Марказий Осиё халқлари учун азиз ва қадрлидир. Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар улуғ шоирларимизга бўлган эҳтиромимизни юқори баҳоламоқда, – дейди Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Б.Ҳабибуллаев.

photo5211061302179506652.jpg

Қорақалпоқ шоирлари Қарғабой ўғли Бердақ ва Иброҳим ўғли Кўнхўжа хотирасига атаб ташкил қилинган музейда ўз даврга хос ноёб буюмлар сақланмоқда.

– Ушбу музей сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди Қорақалпоқ ҳунармандчилик мактаби ўқитувчиси Қундуз Қурбонова. – Айниқса, музейда хотира расми сақланаётган Ҳурлима Бердақ қизи ҳақидаги ривоятлар ҳар бир ташриф буюрувчи учун қизиқдир.Ўз вақтида аёллар учун жуда кўп чекловлар, айниқса, қўшиқ айтиш таъқиқланган бир пайтда Ҳурлиман ўз бахшичилик санъатини намоён эта олган.

Инфо-тур давом этмоқда, сайтимизни кузатиб боринг!

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
2 755