ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Икебана санъати намойиши

Икебана санъати намойиши Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Япония туркумидан: Икебана санъати” фотокўргазмаси ташкил этилди.

Икебана – япончадан икэ – ҳаёт ва бана ёки хана – гуллар деган маънони англатади. Икебана – анъанавий япон санъати бўлиб, кесилган гуллар ва шохларни махсус идишларга жойлаштириш, шунингдек, интерьерга мос тарзда ўрнатиш демакдир. Ушбу санъатга оид композицияни яратишда турли хил табиий маҳсулотлар - ўсимликлар, шох, гуллар, ҳўл мевалар, барг, қуруқ ўтлар, тупроқ, қум, тош, шиша, сув, пластик кабилардан фойдаланилади. Композициялар махсус вазаларга ўрнатилади.

photo_2020-06-29_22-02-12.jpg

photo_2020-06-29_22-02-10.jpg

Икебана композицияларида чизиқлар, ранг ва шакллар муҳим ўрин тутади. Масалан ётиқ чизиқлар ёрдамида яратилса, бепарволик, лоқайдлик ҳолатларини акс эттиради, диоганаль чизиқларда эса хурсандчилик, завқланиш уфуриб туради.

Икебана Японияда XV асрда пайдо бўлган. Унинг Икэнобо, Охара ва Согэцу каби мактаблари мавжуд.

Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонасива Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи томонидан ташкил этилган фотокўргазмада икебана санъатини намойиш этувчи 60 дан ортиқ фотосуратлар намойиш этилмоқда.

4 111
Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА​