ЎзА Ўзбек

27.06.2020 Чоп этиш версияси

Иқтидорли ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

Иқтидорли ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди.

2003 йилдан буён «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан юксак ватанпарварлик, фидойилик туйғуси, меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтиришга, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар тақдирланмоқда. Бугунги кунда бу кўкрак нишони билан мукофотланган ёшлар сони 592 нафарни ташкил этади.

Ушбу кўкрак нишонига номзодлар Ёшлар иттифоқининг қуйи ташкилотлари ва жамоатчилик томонидан тақдим этилиб, совриндорларга мукофот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори асосида берилади.

«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонининг топширилиши ёшларни янада жипслаштиришга, уларни бир куч бўлиб, ўз билим ва истеъдоди, фидойилиги билан Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга рағбатлантирмоқда.

Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 41 нафар йигит-қизга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони тантанали топширилди.

photo5456508989404720834.jpg

photo5456508989404720840.jpg

photo5458885751291882840.jpg

photo5458885751291882842.jpg

photo5458885751291882844.jpg

photo5458885751291882849.jpg

5 887
ЎзА