ЎзА Ўзбек

23.11.2019 Чоп этиш версияси

​Иқтидор соҳибалари кашф этилди

​Иқтидор соҳибалари кашф этилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан илк марта "IT WomenUz" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад опа-сингиллармизнинг илғор ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билими ва салоҳиятини юксалтириш, иқтидорини юзага чиқариш учун яқиндан кўмаклашишдан иборатдир.

15.jpg

19.jpg

Лойиҳанинг илк босқичида 160 дан ортиқ аёллар малака оширди. Сўнгра уларнинг билими АКТ соҳасидаги корхона ва ташкилотларда амалиётга жорий этилди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида иштирокчиларнинг курс ишларини бажариши учун гуруҳлар шакллантирилди. Хотин-қизлар устозлари билан биргаликда мобиль илова, электрон плакатлар тайёрлаб, уларнинг тақдимотлари ўтказилди.

17.jpg

7.jpg

Экспертлар барча ишларни пухта ўрганиб чиқиб, уларни атрофлича таҳлил этди. Пухта ва мукаммал деб топилган ишларнинг муаллифлари "Энг яхши мобиль илова", "Энг яхши веб-сайт", "Энг яхши дастурий маҳсулот", "Энг яхши электрон плакат" номинациялари бўйича тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова сўзга чиқди.

3 131
Н. УСМОНОВА, Ф.АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА ​