Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 17:00 Чоп этиш версияси

Гўзаллик ва нафосат байрами

Пойтахтимизда Яшнобод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан «Аёл борки, олам мунаввар» деб номланган тадбир ўтказилди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга фаол аёллар, фахрий онахонлар ҳамда иқтидорли қизлар таклиф этилди.

Яшнобод тумани ҳокими Ф.Ҳакимов ва бошқалар юртимиз аёллари, қизларининг оила ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни тобора юксалиб, ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик, ҳунармандлик, санъат ва спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришаётганини таъкидлади.

– Аҳолимизнинг турмуш тарзи йилдан-йилга тобора яхшиланиб бораётгани хотин-қизлар саломатлигида ўз аксини топмоқда, – дейди шифокор Зуҳра Убайдуллаева. – Аёл учун тинч ва фаровон юртда яшаш, оила ва жамият эъзозида бўлишу, соғлом фарзандларни камолга етказишдан ортиқ бахт йўқ.

Турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди. Ватанни, онани, аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга қувонч улашди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 069






Все о погоде - Pogoda.uz