ЎзА Ўзбек

05.10.2018 Чоп этиш версияси

Франция – ўтмиш ва бугун тўқнашган ҳайратлар ўлкаси

Франция – ўтмиш ва бугун тўқнашган ҳайратлар ўлкаси

Ҳар ким мақсадли йўлга тушиб ёки бизнес сабаб Франция давлатига йўл олар экан, Париж ва у ерда жойлашган Лувр музейини бир бора ўз кўзи билан кўришни ният қилса, ажабмас. Йилига 9 миллион одам ташриф буюрадиган музей Париж шаҳрининг марказий қисмида, Риволи мавзеси, Сена дарёси соҳилида жойлашган. Музейнинг асосий биноси эса собиқ қирол қасридир. 

Франциянинг ўзига хос тарихи ва маданияти, архитектура меъморий ёдгорликлари доимо дунё халқларининг диққат марказида бўлиб келган. Ўтмиш ва бугун тўқнаш келган Францияда тезоб давр янгидан-янги иштиёқ ва қизиқишларга йўл очгандек. Тадрижий ўтмиш зинапояларига оёқ қўяр экансиз, Миср эҳромларига қиёсан бунёд этилган ойнаванд Лувр Пирамидасига дуч келасиз. Бу ерда гўёки тўхтаб қолган вақт билан юзма-юз келасиз. 

2.JPG

4.JPG

Ўтмишнинг бемисл санъат асарлари, осори-атиқалари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Мона Лизанинг майин табассуми ва андуҳи кўнглингизга кўчгандек туюлади.
Лувр музейининг бошқа музейлардан фарқли жиҳатларидан бири шундаки, антик даврдан бошлаб инсоният тарихини асраб келаётган муҳташам музейлардан биридир.

5.JPG 

Бу ерда қадимий Шарқ, Греция, Рим осори атиқалари, Ислом маданиятига оид манбаларга алоҳида ўрин ажратилган.
2500 дан зиёд экспонатларни ўз ичига олган асосий залда Франция қироллари тарихи, ганчкорлик ва санъат асарларининг гўзал намуналари виқор билан бўй кўрсатади. 

Намойишлар залининг суратлар залида эса оламни лол қолдирган мусаввирлар: Леонардо До Винчи, Рафаэл, Эжена Делакруа, Андреа Мантени асарлари сизни ҳайрат оламига бошлайди. Ҳайкалтарошликнинг санъат асари даражасидаги намойишидан ёқа ушлайсиз. 

15.JPG

Ҳайратлар ўлкасида яна сиз Эйфел минораси маҳобатини томоша қилиб, Франция тимсолига айланган пишлоқдан татиб кўришингиз мумкин. Айтганча, бу ўлкада ҳар куни таомномага оид иккита китоб чоп этилади.

17.JPG
 
600 йилдан буён моҳиятан ўз шаклини йўқотмаган француз тили бугун деярли 30 дан зиёд давлатда ўзлаштирилган.
“Уч мушкетёрлар”, “Астерикс ва Обеликс” каби қаҳрамонларни "ўзиники қилиб олган" халқлар қаторида нозик дид ва қалб эгалари бўлмиш Франция халқига ҳамиша эҳтиромдамиз.

7 444
Дилором Тиркашева, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА