Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 21:24 Чоп этиш версияси

Фарғоналик театр ижодкорлари Тошкентда

Фарғоналик театр ижодкорлари Тошкентда Ўзбек миллий академик драма театрида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган "Навоий ва Бойқаро" спектакли намойиш этилди.

Академик Б.Назаров, театршунос Ҳ.Икромов, адабиётшунос Ш.Ризаев, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда барча санъат турлари қатори театр санъатини ривожлантириш, театрларимиз саҳнасида буюк аждодларимиз сиймосини, замон қаҳрамонлари образини акс эттирувчи саҳна асарларини яратиш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

6.JPG

Бунинг самарасида юртимизда мавжуд театрларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, театр ижодкорларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда, гастроль сафарлари мунтазам ташкил этилмоқда. Саҳналаримизда аҳоли, айниқса, ёшларга маънавий озуқа берадиган, уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган, мулоҳазага чорлайдиган асарлар яратилмоқда.

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган «Навоий ва Бойқаро» спектакли ҳам Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг буюк дўстлиги, ҳар қандай зиддиятли вазиятларда Навоий бобомизнинг улуғвор сиймоси, дўстликка садоқати ранг-баранг кўринишларда акс эттирилган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али қаламига мансуб асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Марат Азимов саҳналаштирган.

Гулноза Бобоева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
1 785






Все о погоде - Pogoda.uz