ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Етук сўз санъаткорига эҳтиром

Етук сўз санъаткорига эҳтиром

Ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган, миллат дардини ёзган жасоратли ёзувчи эди. У носир, драматург, таржимон сифатида ўзбек тилини янада бойитган, ўзбек адабий тилининг камол топиши йўлида курашган заҳматкаш инсон бўлган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 113 йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий тадбирда адиб ҳаёти ва ижодига яна бир бор назар ташланди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент молия институти билан ҳамкорликда ташкил этилган адабий кечада Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, Тошкент молия институти ректори Султонали Меҳмонов ва бошқалар адибнинг самарали ижодий фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Унинг ўзбек адабиётида ўзига хос ўрни борлиги эътироф этилди.

photo5411306455774113838.jpg

Ёзувчи Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, “Буюк xизматлари учун” ордени билан мукофотланган эди. Унинг номи Тошкент ва Қўқондаги бир неча кўча, мактаблар, шунингдек, Маданият уйлари ва Республика Сатира театрига берилган. Тошкентда А.Қаҳҳор уй-музейи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Адабий-маърифий тадбирда улуғ адиб ёд этилди. Ҳайкали пойига гул қўйилди.

7 390
Д.Маматова, ЎзА