ЎзА Ўзбек

09.05.2018 08:10 Чоп этиш версияси

Энг яхши иншолар сараланди

Энг яхши иншолар сараланди Нукусда умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Мен севган қаҳрамон” мавзуидаги иншолар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан сараланган 70 га яқин ўқувчининг иншолари ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.

2.jpg

3.jpg

Китобхонликни тарғиб этиш, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, улар қалбида ватанпарварлик, эзгулик каби юксак инсоний фазилатларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга танловда Гулсевар Қидирбоева, Гулзода Есбосинова, Гулбону Абатбоева, Озода Раҳматуллаева биринчи ўринга сазовор бўлди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
10 598