Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 11:32 Чоп этиш версияси

“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичида 50 дан ортиқ ижодкорнинг 500 дан зиёд ижодий ишланмаси кўриб чиқилди

“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичида 50 дан ортиқ ижодкорнинг 500 дан зиёд ижодий ишланмаси кўриб чиқилди Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз, сени Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида Президентимиз раҳнамолигида ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароити яратиш, истеъдодини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинациясида биринчи ўринни шоир Бобоқанд Умаров қўлга киритди. Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари номинациясида Навоий кон-металлургия комбинати ахборот хизмати мутахассиси Салима Холдорова, теле-радио ижодкорларнинг энг сара материаллари ҳамда тасвирий санъат, фото ва дизайн номинациялари бўйича вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Нигора Холмирзаева, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери Темурбек Ибодуллаев ғолиб деб топилди. Кино санъати асарлари номинациясида биринчи ўринга эркин ижодкор Жавоҳир Нарзуллев сазовор бўлди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
4 294






Все о погоде - Pogoda.uz