Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 15:49 Чоп этиш версияси

“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг мамлакат босқичига кимлар йўлланма олди?

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ижодкорларнинг эркин ва самарали меҳнат қилиши, истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун барча шароит яратилаётганини таъкидлади.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган танловга тақдим этилган асарларда Ватан туйғуси, мустақилликнинг маъно-мазмуни, халқимиз танлаган тараққиёт йўлининг ҳар томонлама тўғри ва ҳаётий экани, ривожланган демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш борасида эришилган ютуқлар, қишлоқ ва шаҳарларимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари самаралари ҳаётий мисолларда ўзига хос ижодий ёндашув асосида очиб берилди.

Бадиий ижод, журналистика, телевидение ва радио, кино, тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналишлари бўйича ғолиб деб топилган Б.Султонмуродов, С.Гулимбетов, С.Айтмуратова, Қ.Бойниёзов, С.Усенова, С.Алданова, А.Асқаров, Г.Ёқубова, Д.Тожимуродов, Т.Серимбетов, А.Пахратдинов диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Грант ғолиби бўлган “Амударё” журнали, “Қарлиғаш” (Қалдирғоч”) болалар адабий журнали, “Қорақалпоғистон овози” газетаси таҳририятларига сертификатлар топширилди.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 541






Все о погоде - Pogoda.uz