ЎзА Ўзбек

11.07.2019 Чоп этиш версияси

Энди бозорларда Зулфияхоним асарлари ўқиб эшиттирилади

Энди бозорларда Зулфияхоним асарлари ўқиб эшиттирилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги брифинг ташкил этилди.

“Мамлакатни биламан десанг, бозор билан мозорига бор, деган гап бор. Ҳақиқий бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор. Аммо шу сўзга мос бўлмаслиги учун хотин-қизлар қўмитаси нима қилди?”, - деди Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг айтишича, Сиёб бозоридаги аёлларнинг ўзини тутиши масаласи кун тартибида турган муаммоли масалалардан бири.

Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Эльмира Баситханованинг айтишича, эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади. 

Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз “бозорчи аёл” номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

“Бор ҳаракатимиз бозор ҳақиқатан ҳам маърифат манбаи бўлишига эришишга қаратилади”, - деди Баситханова.

Шунингдек, бозорларда радиоузел орқали Зулфияхонимнинг “Хотирам синиқлари”га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилган.

5 547
ЎзА