ЎзА Ўзбек

04.09.2019 Чоп этиш версияси

Эл ташвиши билан яшаш ҳамда худбинлик ўртасидаги кураш ҳамон долзарблигича қолмоқда

Эл ташвиши билан яшаш ҳамда худбинлик ўртасидаги кураш ҳамон долзарблигича қолмоқда

Ўзбек Миллий академик драма театри ўзининг 105-ижодий мавсумини бошлади.

Шу муносабат билан мазкур санъат масканига кенг жамоатчилик вакиллари, санъат мухлислари, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудов ва бошқалар мамлакатимизда миллий санъатни равнақ топтириш, айниқса, театрларга эътиборни кучайтириш, устоз санъаткорлар ижодини кенг ўрганиш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади.

Ўзбек Миллий академик драма театри Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида турли маҳаллалар, юртимизнинг чекка ҳудудлари, меҳнат жамоаларида, оддий одамлар орасида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, жонли мулоқотларни мунтазам ўтказгани халқимиз театр жамоасининг сўнгги иш режалари, репертуаридаги энг яхши асарларидан баҳраманд бўлишида муҳим аҳамият касб этди.

Театрнинг янги мавсуми Уйғун ҳамда Иззат Султон асари асосидаги "Алишер Навоий" номли икки пардали драмаси намойиши билан бошланди. Гўзал бадииятга йўғрилган ушбу асар буюк шоир бобокалонимиз яшаган давр, замон руҳи, у билан замондош бўлган тарихий шахслар, улуғ мутафаккирнинг серқирра фаолияти, ижоди билан атрофлича танишиш имконини беради. Томошабин асрлар ўтса ҳамки, эзгулик ва риё, садоқат ва мунофиқлик, эл ташвиши билан яшаш ҳамда худбинлик ўртасидаги кураш ҳамон долзарб қолаётганининг гувоҳи бўлиши табиий.

Мазкур спектаклни саҳналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистон халқ артисти Рустам Ҳамидов. Саҳна безаклари Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев томонидан тайёрланган. Алишер Навоий сиймоси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Беҳзод Муҳаммадкаримов, артист Толиб Мўминов ижросида талқин этилади. Шунингдек, спектаклда Гули ролини Дилноза Кубаева, Нигина Анорбоева ўйнаган. Ҳусайн Бойқаро сиймоси Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Теша Мўминов, артист Шарофиддин Музропов ижросида ўзига хос тарзда ифода этилган.

photo5440904698908486627 (2).jpg

photo5440716776909417328.jpg

photo5440716776909417329.jpg

photo5440765043751889709.jpg

photo5440765043751889710.jpg

photo5440765043751889711.jpg

photo5440904698908486628.jpg

photo5440765043751889712.jpg

photo5440904698908486629.jpg

photo5440904698908486630.jpg

6 661
Назокат УСМОНОВА, Фарҳод АБДУРАСУЛОВ (сурат), ЎзА