ЎзА Ўзбек

24.03.2019 Чоп этиш версияси

Эл суйган бахшилар кўргазмаси

Эл суйган бахшилар кўргазмаси

Термиз шаҳрида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказиладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивали олдидан минтақамизда ягона Термиз археология музейида бахши-шоирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма ташкил этилмоқда.
2 (7).jpg
Кўргазмада Сурхондарё вилоятида бахшичилик санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бахшиларнинг миллий кийимлари, дўмбиралари ва бошқа ноёб буюмлари намойиш этилади.

3 (8).jpg

Жорий йилгача мамлакатимизда 28 нафар бахши Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бахши унвонига сазовор бўлди. Уларнинг 9 нафари сурхондарёлик бахшилардир. Кўргазмадан Қора Умиров, Шоберди Болтаев, Хўшбоқ Мардонақул ўғли, Абдуназар Поёнов каби Ўзбекистон халқ бахшилари, шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндори Илҳом Норов ва бошқа кўплаб бахши-шоирлар ҳаёти, ижоди ҳамда фаолиятига доир қизиқарли маълумотлар жой олган.

6 (4).jpg

Кўргазманинг тантанали очилиш маросими шу йилнинг 27 март куни ўтказилади.

12 (2).jpg


8 021
Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА