Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 12:49 Чоп этиш версияси

Долзарб муаммонинг саҳнадаги талқини

Каттақўрғон шаҳар драма театрида ёш драматург Сардор Ҳамроевнинг “Оқпадар” драмаси асосида саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди.

...Ота якка-ю ягона ўғлини “оқ” қилди. Чунки ношукур ўғил ўз Ватанига, ота-онаси, оиласига хиёнат қилди. У уюшган жиноий террорчилар гуруҳига қўшилди. Қўлини қонга ботирди. Ватанфурушлар, жиҳодчиларга қўшилган Асрор ўнлаб бегуноҳ инсонлар умрига зомин бўлди. Ноқобил, сотқин ўғил қилмишига яраша жазосини олди. Аммо отанинг қадди букилди, эл орасидаги мавқеи, обрўйи тўкилди, юзи шувит бўлди…

– Драма асримизнинг энг оғриқли муаммоларидан бири, бутун инсоният келажаги, тараққиётига хавф солаётган терроризм ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида, – дейди асарни саҳнага қўйган театр бош режиссёри Ҳабибулло Абдуллаев. – Унда ёшларни турли ҳийлалар билан ўз домига илинтираётган уюшган гуруҳнинг жиноий фаолияти фош этилади. Бу жараёнда пьеса қаҳрамонлари бўлган ёш замондошларимиз оғир синовларга, ҳатто оғир йўқотишларга дуч келади. Ҳаётий образлар, бугунги давр воқелиги акс этган драма томошабинларни, бутун халқимизни огоҳликка, ҳушёрликка чорлайди. Зеро, терроризмга қарши курашиш барчанинг вазифасидир.

Спектаклдаги асосий ролларни театрнинг тажрибали ва ёш актёрлари Т.Халилов, У.Тиллаев, Ж.Аҳматов, Қ.Расулов, Р.Ниёзов, Ў.Очилов, Н.Салимов ижро этмоқда.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 008






Все о погоде - Pogoda.uz