ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Диққат эксклюзив суҳбат: “Темир хотин”даги Қўчқор ака нега ишдан кетди?

Диққат эксклюзив суҳбат: “Темир хотин”даги Қўчқор ака нега ишдан кетди?

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, давлат ҳамда “Эътироф” миллий мукофоти лауреатлари Муҳаммадсоли Юсупов театр ва кино санъати соҳасида яратган ўзига хос образлари билан мухлислар кўнглидан муносиб жой олган ижодкорлардан. 

У 1955 йил 1 январда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган. 1977 йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини актёрлик, 1997 йилда режиссёрлик факультетини ( ҳозирги Ўзбекистон давлат ва маданият институти) тамомлаган.

Ижодий фаолияти, эришган муваффақиятларида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги вилоят драма театри алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда “Темир хотин” спектаклида Қўчқор, “Тошкентга саёҳат”да Асанбой, “Амир Темур ва Тўхтамишхон” спектаклида Тўхтамишхон роли, таниқли режиссёр Зулфикор Мусоқовнинг “Бомба” фильмида Холмат ака, “Меҳробдан чаён” видеофильмида Солиҳ Махдум сингари образларини ўзига хос тарзда яратиб мухлислар қалбидан жой олган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповнинг театрдан ишдан бўшатилганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Хўш, халқимизнинг севимли санъаткори театрдан нега кетди?

Бугунги театр ва кино ҳақидаги фикри қандай?

Шулар ҳақида билмоқчи бўлсангиз сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА мухбирининг санъаткор билан суҳбати берилади.

14 947
ЎзА