Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2017 17:16 Чоп этиш версияси

“Дарёга икки марта кириш” деб номланган кўргазма очилди

“Дарёга икки марта кириш” деб номланган кўргазма очилди Ўзбекистон давлат санъат музейида рассом Андрей Есионовнинг “Дарёга икки марта кириш” деб номланган кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Москва замонавий санъат музейи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга санъатшунослар, мусаввирлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, музей директори В.Файзиева, Москва замонавий санъат музейи директори В.Церетели ва бошқалар рассом Андрей Есионовнинг асарлари кўргазмаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро маданий алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

13.JPG

Истеъдодли рассом Андрей Есионов Тошкентда туғилиб, вояга етган. Унинг болалигидан тасвирий санъатга иштиёқи баланд бўлган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида олган таълим ва устозлар ўгити бўлажак рассом ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

10.JPG

А.Есионов Россия Бадиий академияси мухбир аъзоси ва академиянинг олтин медаль соҳиби ҳамдир. У Париж, Москва, Санкт-Петербург, Қозон каби шаҳарларда шахсий кўргазмаларини ташкил этиб, мухлислар эътиборини қозонган. Бугунги кунда унинг асарлари Россиянинг нуфузли музейларида сақланмоқда.

Кўргазмада тақдим этилган асарлар санъатсеварларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
2 840






Все о погоде - Pogoda.uz